19:47 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Спорт
Ҳавола олиш
284 0 0

Канадалик 39 ёшли яккакураш устаси Сен-Пьер Ҳабиб билан жангга кириш учун карьерасини қайтадан бошлашга тайёр эканини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Ҳабиб Нурмагомедов ўз карьерасида сўнгги жангни канадалик яккакурашчи Жорж Сен-Пьерга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақида UFC раҳбари Дэйна Уайт ўз Твиттерида хабар қилди.

“Коннор қасос жанги ўтказишни истайди. У буни Нурмагомедов билан бўлиб ўтган сўнгги жангидан бери истайди. Билмадим буни ташкил қилишни иложи бўладими йўқми. Агар Нурмагомедов сўнгги жангини Сен-Пьерга қарши ўтказишни эълон қилса, албатта бу жангни ташкил қилиш мумкин. Ҳабиб спорт ва жангларда ўзини жуда яхши кўрсатди. Ҳабиби менга жуда ёқади, шуни учун мен уни у нимаки истаса - ташкил қилишга розиман”, - дейди Уайт.   

Ушбу йилнинг октябрида БААда бўлиб ўтадиган жангда Ҳабибнинг рақиби  америкалик Джастин Гэтжи бўлиши кутилмоқда.

Бироз олдин Ҳабиб Сен-Пьерга қарши кураш ўтказиши мумкинлигини хабар қилган эди, лекин канадалик спортчи 2019 йилда карьераси тугаганини маълум қилди. 39 ёшли Сен-Пьер фақат Нурмагомедовга қарши кураш учун риннгга қайтиши мумкинлигини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов 3 июл куни коронавирус оқибатидан вафот этган эди. Шундан сўнг Ҳабиб отаси Доғистонда олиб борган бир неча спорт иншоотларини қуриб битказиш учун ўзининг спорт карьерасини тугатиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Асосий мавзулар