15:34 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Спорт
Ҳавола олиш
337 0 0

Жасур Жалолиддинов билан имзоланган шартнома  5 йилга мўлжалланган бўлиб, у жамоада 23 рақами остида тўп суради.

ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Россиянинг етакчи футбол клубларидан бири бўлган “Локомотив” жамоаси ўзбекистонлик 18 ёшли истиқболли футболчи Жасур Жалолиддинов билан шартнома имзолади.

Шартнома  5 йилга мўлжалланган бўлиб Жасур жамоада 23 рақами остида тўп суради.

Албатта мен Локомотив ҳақида анча нарса биламан. Транфергача жамоа тарихини ўргандим, чемпионлик ҳақидаги фильмни томоша қилдим, жамоада қайси футболчилар тўп суришини биламан, - дейди Жасур. Алексей Миранчук билан танишмоқчиман, бизнинг услубимиз ўхшаш, уҳам чап оёқда ўйнайди. Ҳозир бироз ҳаяжонланаяпман, лекин ўйин бошланганда ҳаяжон йўқолади.

Жасур Жалолиддинов 2020 йилнинг 15 майида туғилган. “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси, асосий жамоага 16 ёшида киритилган эди ва Ўзбекистон чемпионатида энг ёш футболчи бўлган эди. “Бунёдкор” жамоаси учун 32 та матч ўтказиб 3та гол урган ва учта натижали узатма берган.

Жамоада марказий ва ҳужумчи ярим ҳимоячи ўринларида тўп сурган. Шунингдек ўнг ва чап вингер ва марказий ҳужумчи ўринларидан ҳам ўйнаган. Жасур 2020 йилнинг 23 февралида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Белорусга қарши ўйинда илк бор майдонга тушган эди.

2019 йилда Британиянинг Guardian нашри Жалоддиновни 2020 йилда туғилган дунёнинг “60та ёш талантлари рўйхатига киритган эди”.

Маълумот учун, Жалолиддинов Россияда тўп сураётган учинчи ўзбек легионери бўлади. Шу кунга қадар Элдор Шомуродов "Ростов"  жамоасида ва Остон урунов "Уфа" жамоасида тўп суриб келаётган эди.  

Асосий мавзулар