ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. ОФК ва ФИФА ўзаро келишган ҳолда Жаҳон чемпионати-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасидаги октябрь ва ноябрь ойидаги ўйинларни 2021 йилга қолдирилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида хабар қилинди.
Кузда Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 га қўшма саралашидан ўрин олган бир қатор учрашувларда майдонга тушиши режалаштирилган эди. Хусусан, ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичида 13 октябрь куни сафарда Яман билан, 12 ноябрь куни ўз майдонида Сингапур билан, 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистонига қарши баҳс юритиши лозим эди.
Хабарда ёзилишича, коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли 2020 йил якунига қадар миллий жамоалар иштирокида расмий ўйинлар ўтказмасликка қарор қилинган. Шу тариқа Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг барчаси 2021 йилга қолдирилди.
Ҳозирча саралаш ўйинларининг янги санаси ҳақида маълумот берилмаган.