18:05 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Спорт
Ҳавола олиш
342 0 0

"Барcелона" ҳужумчиси Лионель Месси жамоа раҳбариятига ушбу ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиш истагини расман маълум қилди.

Футбол бўйича мутахассис Андрей Малосолов Sputnik радиоси эфирида бу қарорга изоҳ берди.

ESPN Futbol Club Argentina нашри ижтимоий тармоқларда "Барселона" етакчиси Лионель Месси жамоа раҳбариятига Каталония клубини тарк этишини сўраган факсини жойлаштирди.

Унинг "Барселона" билан шартномаси яна бир йил амал қилади, аммо аргентиналик ҳужумчи шартномани бекор қилишга имкон берадиган бандидан фойдаланмоқчи.

"Мен Лионель Андрес Месси Куччиттини, шартноманинг менга бу ҳуқуқни берадиган 24-чи бандига асосан, ҳурматли клуб билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида аризамни юбормоқдаман", - дейилади мактубда.

Месси яратилган шарт-шароитлар учун "Барселона"га миннатдорчилик билдирди ва "қийин қарор шахсий сабаблар билан боғлиқлигини" таъкидлади.

"Барселона" Чемпионлар лигаси чорак финалида "Бавария"дан 2: 8 ҳисобида мағлубиятга учради. Шундан сўнг, ОАВларида Каталония клубининг сўнгги йиллардаги рамзи бошқа клубда фаолиятини давом эттиришни режалаштираётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўла бошлади. "Барcелона" раҳбарияти футболчини текинга қўйиб юбориш нияти йўқ. Таъкидланганишича, клуб Месси билан 700 миллион евро эвазига хайрлашади.

Аргентиналик юлдузга асосий давогарлар орасида "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" бор.

Футбол бўйича мутахассис Андрей Малосолов Sputnik радиоси эфирида Мессининг қарорини изоҳлаб берди.

"Бу қарорга, кўринишидан, "Барселона"га яқинда зарба берган анча кучли инқироз сабаб бўлган. Ушбу инқирознинг чўққиси, жамоа саккизта гол ўтказиб юборган даҳшатли мағлубият бўлди. Ушбу фонда, биламизки, тренерлар штабида ҳам, жамоа кадрлар таркибида ҳам ўзгаришлар бўлди. Бир қарашда Мессининг қарори ҳиссиётлига ўхшайди, у бу жамоада кўп йиллар давомида ўйнаб келган. Аммо афтидан, у ўзининг асосий рақиби йўлидан юришга қарор қилди. Криштиану Роналду ҳам машҳурлигининг энг юқори чўққисида бўлганида, шунингдек, турли жамоаларга ўтган, ва ҳозир ҳам янги клуб изламоқда", - деди Андрей Малосолов.

Унинг фикрига кўра, Мессининг қарори мантиқан тўғри.

"Месси билан боғлиқ вазиятда ҳаммаси мантиқан тўғри. Эҳтимол, футболда бир жойда қолиб кетиш жуда қийин синов. Маълум бир ўзгаришлар, ўйинчилик фаолиятидаги ўзгаришлар, солиқ ва даромадлар қайдномасидаги ўзгаришлар ҳам бўлиши керак. Уни фикрини ўзгартиришга ишонтира олишадими-йўқми, буни айтиш қийин. Ўйлайманки, бу ерда асосий омил бу иш ҳақи, шунингдек бошқа клубларнинг жиддий таклифидир", - деди футбол мутахассиси.

Асосий мавзулар