02:25 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Спорт
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
67 0 0

"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналдунинг коронавирусга топширган тест натижаси мусбат чиқди.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik.  Туриннинг "Ювентус" ва Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду коронавирусга чалинди. Унинг тест натижаси мусбат чиқди, деб хабар беради РИА Новости Португалия Футбол Федерациясига (FPF) асосан.

Қайд этилишича, 35 ёшли ҳужумчида ҳеч қандай аломатни сезмаяпти, у ўзини ўзи яккалаган.

Роналду миллий терма жамоанинг навбатдаги ўйинларидан вақтинчалик озод этилди, чоршанба куни Лиссабонда миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Швецияга қарши ўйинда майдонга тушмайди.

Терма жамоа матбуот хизмати меҳмонхона балконида турган Роналдунинг суратини эълон қилди.

11 октябрь куни Роналду Миллатлар лигаси доирасида Парижнинг Сен-Дени шаҳарчасида бўлиб ўтган Франция жамоасига қарши 90 дақиқа тўп сурди. Ўйин дуранг билан якунланди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)

Асосий мавзулар