04:45 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Спорт
Ҳавола олиш
147 0 0

Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги учинчи жанги польшалик Кшиштоф Йоткога қарши бўлиб ўтиши керак эди, аммо у олган жароҳати туфайли бўлажак жангда иштирок эта олмайди.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги олдидан рақиби ўзгарди.

Унинг учинчи жанги польшалик Кшиштоф Йоткога қарши бўлиб ўтиши керак эди, аммо у олган жароҳати туфайли бўлажак жангда иштирок эта олмайди.

“Афсуски, Кшиштоф Йотко жароҳат олди, шунинг учун янги шартнома имзолашимга тўғри келди. Мусобақа ўтказиладиган жой ва сана ўзгармаган! 31 октябрь Лас-Вегас”, - дея ёзган спортчи Instagram᾽даги саҳифасида.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Makhmud “Mach” Muradov (@makhmud_muradov)

Муродов эндиликда америкалик Кевин Ҳолландга қарши октагонга кўтарилади.

Ҳолланд 2015 йилдан бери ММАда ўз жангларини ўтказиб келмоқда. Ҳисобида 19 ғалаба ва 5 мағлубият бор. 

Маҳмуд Муродов UFC’да ҳозиргача иккита жанг ўтказган. Ҳар икки жангда унинг қўли баланд келган.

Асосий мавзулар