02:05 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Спорт
Ҳавола олиш
41 0 0

Бу йилги Самарқанд ярим марафони - аутизм касалликларига чалинган кишилар муаммоларига эътибор қаратиш, уларни жамият ижтимоий ҳаётига жалб қилишга бағишланган.

ТОШКЕНТ, 2 ноя - Sputnik. кеча 1 ноябр куни Самарқандда “Samarkand Half Marathon” - анъанавий ярим марафон бўлиб ўтди. 

Samarkand half marathon - масофаси 21 км, 97.5 метр. Ғолиблар, Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Андрей Петров - 1 ўрин. Аёллар орасида Ситора Ҳамидовага - 1 ўрин. Ҳамидова масофани 1:11:58 соатда босиб ўтиб ўзининг 2 йил муқаддам ўрнатган мамлакат рекордини янгилади.

Samarkand half marathon, эркаклар:
1. Андрей Петров (Тошкент вилояти) – 1:05:42
2. Шоҳрух Давлатов (Сурхондарё) – 1:06:02 (шахсий рекорд)
3. Отабек Тошқувватов (Самарқанд) – 1:06.53 (шахсий рекорд)

Samarkand half marathon, аёллар:
1. Ситора Ҳамидова (Сурхондарё) – 1:11:58 (Ўзбекистон рекорди)
2. Марина Хмеленская (Жиззах) – 1:14:03 (шахсий рекорд)
3. Екатерина Тунгускова (Фарғона) – 1:15:50

Полумарафон "Самарканд"

Мусобақа ғолиби 12 миллион, иккинчи ўрин эгаси 10 миллион, учинчи ўрин соҳиби 8 миллион, шунингдек, тўртинчи ва бешинчи ўрин эгалари мос равишда 6 ва 5 миллион сўм пул мукофотларига ҳам сазовор бўлдилар.

Ғолиб ва совриндорларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов тақдирлади.

Самарқанд ярим марафони - бу ҳар йили хайрия мақсадларда ўтказиладиган спорт тадбири бўлиб, у Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида амалга оширилади.

Полумарафон "Самарканд"

Бу йилги марафонда иштирокчилар диққатини - аутизм касалликларига чалинган кишилар муаммоларига эътибор қаратиш, уларни жамият ижтимоий ҳаётига жалб қилишга бағишланган. Хайрия марафони ёрдамида тўпланган маблағлар Ўзбекистондаги аутизм билан касалланган болалар интернатларидан бирида болалар бадиий студияси ташкил қилишга йўналтирилади. 

Одатда мусобақа йўналиши кўҳна ва навқирон Самарқанднинг қадимий ёдгорликлари ёнидан ўтарди, лекин бу йилги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда иштирокчиларга онлайн ёки офлайн иштирок этиш танлови берилган. Офлайн иштирокчилар белгиланган масофани ўзлари истаган жойда югуриб ўтишлари мумкин. Уларнинг иштироки Strava дастури орқали ҳисобга олинади. 

 

Асосий мавзулар