Тошкент расман 2025 йил ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади

© Пресс-служба НОК УзбекистанаТашкент примет IV Юношеские Азиатские игры 2025 года
Ташкент примет IV Юношеские Азиатские игры 2025 года - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Осиё Олимпия Кенгаши ўртасида Тошкент шаҳрининг 2025 йил бўладиган IV ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши тўғрисидаги шартнома имзоланди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўмонда Осиё Олимпия Кенгаши (ООК)нинг навбатдаги Бош Ассамблеясида Тошкент шаҳрининг 2025 йил бўладиган IV ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши расман тасдиқланди.

“Ўзбекистон ҳамда ООК ўртасида мусобақанинг ўтказилиши борасида шартнома имзоланди”, - дейилган Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Тузилган шартномага ООК президенти Шайх Аҳмад Аҳ Фаҳад Ал Сабах, ООК вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили Иззатбек Жўраев имзо чекишди.

Хабарда таъкидланишича, ушбу ўйинлар Ўзбекистоннинг қай даражада ривож топаётганини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатиш учун қулай имконият. Ушбу мусобақа давомида республикага 5000 нафардан зиёд меҳмон келиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0