00:18 06 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Спорт
Ҳавола олиш
393 0 0

"Женоа" футбол клуби Италия чемпионатининг 16-турида "Сассуоло"га қарши ўйинида очко қўлга кирита олмади.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. "Женоа" футбол клуби Италия чемпионатининг 16-турида "Сассуоло"га қарши ўйинида очко қўлга кирита олмади. Мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг биринчи бўлими ноль натижа билан якунланди. Аммо иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Жереми Бога рақиблар дарвозасига гол уриб, ҳисобни очди. 64-дақиқада "Женоа" "Ростов"нинг собиқ форварди Элдор Шомуродов Паоло Гильоне узатган тўпни ўзиники қилди. Ҳаводаги курашда рақиб ҳимоячисини енгиб, боши билан тўпни дарвоза тўрига жойлади.

Аммо меҳмонлар дуранг ҳисобни олиб кета олмадилар. Учрашувнинг 83-дақиқасида, Жакомо Распадори дарвозага тўп йўллайди ва шу билан ўйин тақдирини ҳал қилади.

Теглар:
футбол, Италия, Элдор Шомуродов

Асосий мавзулар