03:31 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Спорт
Ҳавола олиш
140 0 0

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) рўйхатида Равшан Эрматов энг яхши ҳакамлари орасидан 16-ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) сўнгги ўн йилликнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатини тузди.

Ушбу рўйхатга ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов ҳам киритилди. 

2011-2020 йиллар оралиғида IFFHS ҳакамларнинг ҳар бир йилдаги рейтингини олган ва шу орқали уларни баҳолаган. Йил ҳаками бўлганларга 20 балл, 2-ўриндагиларга 19 балл, 3-поғонадагиларга эса 17 очко берилди ва 20-ўринга қадар шу тарзда баҳоланган.

Унга кўра, энг яхши ҳакам деб германиялик Феликс Брих (141 балл) топилди. Ундан 1 очкога ортда қолган туркиялик Жунайт Чақир эса 2-бўлди. Кучли учликка нидерландиялик Бьорн Кюйперс киритилган. 

Ўзбекистонлик Равшан Эрматов эса 33 балл билан 16-ўриндан жой олди.

Равшан Эрматов фаолиятининг энг ёрқин лаҳзалари - фотожамланма

Эслатиб ўтамиз, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Равшан Эрматов беш марта Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилган.

У фаолияти давомида учта Жаҳон чемпионатида қатнашиб, бош ҳакам сифатида 11 ўйинни бошқарган ва бу кўрсаткич бўйича рекордчи ҳисобланади.

Теглар:
рейтинг, Равшан Эрматов, футбол

Асосий мавзулар