ОАВ: “Ювентус” Шомуродов трансфери масаласида “Женоа” билан мулоқот қилди

© AP / Stefano NicoliЭлдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги пайтларда Италия ОАВларида “Ювентус” Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар тез-тез кўзга ташланмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Италиянинг “Ювентус” клуби “Женоа”да тўп сураётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг эҳтимолий ўтиши борасида мулоқот қилди. Бу ҳақда “Сalciomercato” нашри хабар қилмоқда.
Элдор Шомуродов во время игры - Sputnik Ўзбекистон
Феномен ва Женоанинг сўнгги умиди – Италия ОАВи Шомуродовдан ҳайратда
Қайд этиш жоизки, сўнгги пайтларда Италия ОАВларида “Ювентус” Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар тез-тез кўзга ташланмоқда. Хусусан, “Tuttosport” нашри биринчилардан бўлиб Шомуродовнинг хизматларига “Ювентус”дан жиддий қизиқиш мавжудлиги ва унга Альваро Моратанинг ўринбосари сифатида қаралаётгани ҳақида ёзди. Туринликлар спорт директори Фабио Паратичи жамоага кўрсаткич ҳамда салоҳияти Криштиану Роналду, Пауло Дибала ва Альваро Моратаникидан фарқ қиладиган тўртинчи ҳужумчини олиб келмоқчи.
Кейинчалик Фабио Паратичи клубнинг Элдор Шомуродовга бўлган қизиқиш ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, ҳозирча жамоани ўзбек форварди ёрдамида кучайтиришга эҳтиёжи йўқгини маълум қилганди. Агар бозорда истиқболли имкониятлар пайдо бўлса, улардан фойдаланишларини истисно қилмаганди.
Шомуродов октябрь ойида Россиянинг “Ростов” клубидан Италиянинг “Женоа” клубига ўтганди. У янги жамоада ҳозирга қадар 12 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди.
Янгиликлар лентаси
0