Жасур Жалолиддинов қайси клубга ўтгани маълум бўлди

 Жасур Жалолиддинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2021
Oбуна бўлиш
18 ёшли Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор" академиясининг битирувчиси. 2020 йил феврал ойида у Ўзбекистон миллий терма жамоасида дебют қилди.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. "Локомотив"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов Ўзбекистоннинг "Андижон" футбол клубига ўтди.
Бу ҳақда клубнинг тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилди. 
Москванинг “Локомотив” футбол клуби матбуот хизмати 26 январь куни клуб ўзаро келишган ҳолда ўзбекистонлик ёш футболчи Жасурбек Жалолиддинов билан шартномани бекор қилганини эълон қилганди. 2019 йилда дунёнинг энг келажаги порлоқ футболчиларидан бири деб эътироф этилган ўйинчи билан шартнома ўтган йили беш йилга тузилганди.
Янгиликлар лентаси
0