Қорақалпоғистонда уйни иситиш учун ўрнатилган печдан чиққан ис газидан олти киши вафот этди. Улар орасида 11 ва 7 ёшли болалар бор.
Боёвут туманида турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзолари ис газидан заҳарланди. Уларнинг 11 нафари вояга етмаган болалар.