Президент Мирзиёев Вашингтонда Трамп билан учрашади, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади
Бу йил Ўзбекистонда 9 май байрами ўзгача руҳда нишонланди. Президент аввалига Ботаника боғида вужудга келтирилган "уруш йиллари" муҳитини кўздан кечирган бўлса, сўнгра бутун Ўзбекистон халқига табрик нутқини ўқиб эшиттирди ва кутилмаганда тадбирга келган ветеранларнинг ҳар бирини бағрига босиб шахсан қутлади. Бунақаси ҳали бўлмаган...
Ражаб Тойиб Эрдўғонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди
"Биз Туркия Республикасига улкан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятга эга бўлган, халқаро майдонда обрў-эътибори тобора ортиб бораётган йирик давлат сифатида қараймиз. Ота юртингиз - Ўзбекистоннинг эшиклари сизлар каби яқин қардошларимиз учун доимо очиқ", деди Мирзиёев
Ўзбекистон ҳам ТАПИ лойиҳасида иштирок этади, деди президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов билан ўтказилган учрашув чоғида
Шунча ўзгаришларга қарамай, ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб этишни айрим раҳбарлар кундалик иш услубига айлантирган", дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов
Президент фармонида ушбу вазирлик Ўзбекистонда архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланиши белгилаб қўйилган
Давлат раҳбари кўрсатмаси билан буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита тузилади
"Тошкентда ўтказилган Афғонистон бўйича анжуманга дунё ҳамжамияти одатдаги бир тадбир сифатида қарадими? АҚШдан қаттиқроқ позиция кутилган бир вақтда нега бундай бўлмади? Нега Афғонистон мавзуси яна сиёсат майдонига олиб чиқилди?", деган саволлар билан Sputnik мухбири шарқшунос олим Муҳаммаджон Қодировга мурожаат қилди
Эксперт Ўзбекистонда яқин икки-уч йил давомида иқтисодий ўсиш давом этади, ундан кейинги вазият эса президент Шавкат Мирзиёев қайси йўлни танлашига боғлиқ бўлади, деган фикрда
Шавкат Мирзиёев янги сайланган президентга мустаҳкам соғлиқ ва улкан зафарлар, дўст Франция халқига эса хотиржамлик ҳамда фаровонлик тилаган
Ўзбекистон президенти Туркия раҳбарини 16-апрел куни бўлиб ўтган референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади
Президент 25 март кунги шаҳар айланишдан кўнгли тўлмаган. У кўприклар қурилиши бўйича олиб борилган ишлар ва милиция фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаган
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сиёсий бошпана бериш механизмини тақдим этишга фармойиш берди
Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари музокаралари икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини "Каримов давридаги" билан солиштиришга маҳкум эди
22-23 март кунлари Остона шаҳрига амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги мухбири саволларига жавоб беришга рози бўлди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни дам олиш кунини 18 мартдан 20 мартга кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25-йиллиги муносабати билан икки давлат раҳбарлари бир-бирларини табрикладилар
Шавкат Мирзиёев ушбу кўча Ислом Каримов номига муносиб бўлиши, қурилиш ишларини салоҳиятли пудратчи ташкилотлар бажариши зарурлигини таъкидлади
Ашхободда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Гурбангули Бердимуҳамедов матбуот қаршисида чиқиш қилиб, бугунги учрашув икки давлат муносабатларида янги саҳифа очганини қайд этиб ўтди