Чимён ва Чорвоқни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрланмоқда

Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг февралида Тошкент вилояти ҳокимлигига тегишли вазирлик ва муассасалар билан биргаликда мазкур ҳудуднинг келгуси ривожланишини кўзда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилганди

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокимлиги мамлакатдаги энг оммабоп туристик маскани – Чимён-Чорвоқ рекреацион зонасини янада ривожлантириш бўйича қатор таклифларни тайёрламоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбирига "Ўзбектуризм"даги манба.

Жорий йилнинг февралида Тошкент вилояти ҳокимлигига тегишли вазирлик ва муассасалар билан биргаликда мазкур ҳудуднинг келгуси ривожланишини кўзда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилганди.

Forbes: Чимён - МДҲ мамлакатларидаги энг яхши оромгоҳлардан бири

"Бугунги кунда Чимён-Чорвоқ рекреацион зонасини ривожлантириш учун қатор инфраструктуравий муаммоларни ҳал қилиш зарур, акс ҳолда хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш мураккаб бўлади. Шунинг учун ҳозирда ҳокимияти томонидан ушбу йўналишдаги долзарб лойиҳалар рўйхати шакллантирилмоқда, молиявий масала ҳал этилмоқда ва шундан кейингина ҳудуднинг туристик соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ ҳаракатларга ўтиш мумкин", — деди суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Ўзбекистон ҳукумати Тошкент вилоятида 2015 йилга қадар қиймати 77 миллион доллардан ортиқроқни ташкил этувчи туризм соҳасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаганди. Мазкур дастурга киритилган аксарият лойиҳалар тўлиқ якунига етмаган.

Чимён-Чорвоқ рекреацион зонаси ўзбекистонликлар ва хорижлик меҳмонларнинг энг оммабоп маскани ҳисобланади. Кейинги йилларда бу ерда қатор замонавий меҳмонхоналар қурилди ва ишга туширилди, санаторийлар таъмирланди ва тарихий ёдгорликлар реставрация қилинди. Бироқ транспорт борасидаги муаммолар ҳудуднинг бутун туристик салоҳиятини намойиш этишга халал бермоқда.

Янгиликлар лентаси
0