05:02 26 Апрел 2018
Эфир
Лондон

Ўзбекистон Лондон туризм кўргазмасида иштирок этади

© Sputnik / Екатерина Чеснокова
Туризм
Ҳавола олиш
72 0 0

Ўзбекистон бугун Лондонда бошланган World Travel Market – 2016 халқаро турзим кўргазмасида қатнашади

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Тадбир 9 ноябрга қадар давом этади. Кўргазмада Ўзбекистонни "Ўзбектуризм", "Ўзбекистон ҳаво йўллари" компаниялари ва мамлакатнинг туристик бизнес ҳамжамиятлари таништиришади, деб хабар беради Review.uz.

WTM — бу туризм ва меҳмондўстлик соҳасида жаҳондаги энг йирик кўргазма бўлиб, унда дунёнинг деярли барча мамлакатларидан 5 мингга яқин компания иштирок этади.

Ўзбекистон мазкур кўргазмада 2009 йилдан буён қатнашиб келади. Тадбир давомида 10000га яқин профессионал харидорлар Ўзбекистоннинг энг яхши туристик брендлари билан танишиш имкониятига эга бўладилар. Кўргазма доирасида Ўзбекистон делегацияси Жаҳон туризм ташкилоти саммитида иштирок этади ҳамда йирик хорижий туристик компаниялар раҳбарлари ва хориж ОАВ вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Кўргазма якунланганидан сўнг Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Буюк Британия туристик бизнеси ва ОАВ вакиллари учун тақдимот маросими бўлиб ўтади, шунингдек, икки давлат туристик операторлари ўзаро учрашув ўтказадилар.

Асосий мавзулар