17:34 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Туризм
Ҳавола олиш
757105

Тошкентдан Иссиқкўлга поезд 25 июндан қатнай бошлайди, у бир суткадан ортиқроқ йўл юради, билет нархи эса 190 минг атрофида бўлади

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik.Ўзбекистон ва Қирғизистон ёз мавсумида "Тошкент — Иссиқкўл — Тошкент" туристик поездини йўлга қўйиш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Sputnik мухбири.

Ҳозирда икки мамлакат темир йўл компаниялари маъмуриятлари 451/452 рақамли поезд ҳаракатланиш жадвалини ишлаб чиқишмоқда. Дастлабки маълумотларга қараганда, поезд 2017 йил 25 июндан 3 сентябрга қадар қатнаши мўлжалланган. Лекин бу муддат ўзгариши ҳам мумкин, чунки якуний муддат март ойи охирларида тасдиқланади.

Поезд Тошкентдан якшанба кунлари йўлга чиқади ва 27 соат йўл босади. Ўзбекистон пойтахтига эса чоршанба куни эрталаб қайтиб келади.

Бундан ташқари, февралда Ўзбекистон туристик фирмалари, касаба уюшмалари ва Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазирлиги туризм департаменти, Қирғизистон курортлар ассоциацияси вакиллари ўртасида икки томонлама туризмни ривожлантириш ва поезд қатновини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили поезд билетининг минимал нархи 190 минг сўмни ташкил этганди. Йўловчиларга плацкарт ва купе вагонлари таклиф этилган, шунингдек, вагон-ресторан ҳам мавжуд эди. Ўшанда поезд Қирғизистон пойтахи орқали ўтар, Чимкент ва Жамбулда тўхтаб ўтарди.

Асосий мавзулар