Москваликни ҳайратлантирган Ўзбекистон

© Из личного архива автораСергей Аксенов, публицист
Сергей Аксенов, публицист - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сергей Аксенов Марказий Осиёнинг мафтункор диёри ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашади

Сергей Аксенов, публицист —Sputnik Ўзбекистон учун

СССР тарқалганидан кейин Ўзбекистон ва Россия фуқаролари ўртасидаги муносабатлар буткул узилиб қолгани йўқ. Биз шимолликлар учун мафтункор бўлган бу мамлакатнинг минглаб кишилари Россияга ишлагани ёки ўқигани келишмоқда. Биз ҳам албатта "жавоб ташрифи" билан бориб турибмиз. Мен ана шундайладан бириман. "Самарқанднинг мовий гумбазлари"ни ўз кўзим билан кўриш орзуим ва ниҳоят амалга ошди. Амир Темурнинг қадимий пойтахти, Тангри назари тушган Бухоро, замонавий Тошкент…

Ванд компанияси менеджери - Ирина Медведева - Sputnik Ўзбекистон
Туризм эксперти: Ўзбекистонда томоша қиладиган нарса кўп

Марказий Осиё бўйлаб якка саёҳат қилиш зерикарли Европа туризмидан тўйганлар учун ҳақиқий саргузаштдир. Ўзбекистоннинг 30 миллионлик аҳолисининг аксарияти мамлакат шарқида истиқомат қилади. Бу жойлар асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Россияга мигрантлар ҳам кўпинча шу ерлардан келишади. Айнан ўша ерда, Қирғизистон билан чегарадош Фарғона водийси жойлашган бўлиб, аҳоли зичлиги Москваникига ўхшаб кетади.

Ўзбекистоннинг ғарбий қисми эса аксинча, кенг ва аҳоли сийрак. Бу ерда қадимий Самарқанд, Бухоро, Хива жойлашган. Шунингдек, уран конлари ишчилари учун бунёд этилган машҳур Учқудуқ ҳам шу ерда. Орол атрофида, Турон пасттекислигида сеҳрли Қорақалпоғистон ётади.

© Из личного архива Сергея АксеноваСамарқанддаги Шердор мадрасаси
Медресе Шердор на площади Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги Шердор мадрасаси

Ўзбекистонга кириш учун хорижга чиқиш паспорти керак, лекин 90 кундан кам муддатга борадиганларга виза шарт эмас. Чегарада ёнингиздаги қимматбаҳо буюмларингиз ҳақида божхона декларациясини тўлдирасиз. Мамлакатга киргач, дарҳол рўйхатдан ўтиш лозим. Маҳаллий қонунларга кўра, буни уч кун ичида амалга ошириш керак. Хостел ёки меҳмонхонада муаммо бўлмайди, лекин хусусий шахснинг уйида меҳмон бўлсангиз, у сизни рўйхатга олинишингиз тўғрисида бош қотиришига тўғри келади. Рўйхатга олинганлик ҳақидаги квитанцияни мамлакатдан чиқиб кетгунингизга қадар ёнингизда сақлашингиз керак. Агарда у йўқ бўлса катта жарима кутади. Ўзбек чегарачилари ҳазиллашишни ёқтиришмайди.

Ўзбекистон қатор давлатлар сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилди

Мамлакатда сафар қилиш поездда жуда қулай. Оддий яшил рангдаги "совет" ёки Хитойда ишлаб чиқарилган тезюрар поездда манзилга отланишингиз мумкин. Замонавий поездларнинг ўз номи бор. "Афросиёб" Тошкентдан Самарқандгача бўлган 300 километрлик масофани икки соатда босиб ўтади. Бухорогача эса "Шарқ"да икки баравар кўпроқ вақт сарфланади, лекин орадаги масофа ҳам Москвадан Питергача бўлган масофага тенг. Чипта нархи эса Москва атрофига қатнайдиган электропоездларникига нисбатан арзон. Автобуслар ҳам бор, лекин вақт ва қулайлик борасида сезиларли фарқ мавжуд.

Ҳайрон қоларлиси, Ўзбекистонда Россиядан фарқли ўлароқ, маҳаллий авиайўналишлар кенг ривожланган. Ҳар бир шаҳарда аэропорт бор.

Аэропорт ва вокзаллар ёнидаги таксичилар нархни осмонга кўтариб олишган. Албатта, маҳаллий ўлчовда. Лекин тортишсангиз, арзон-гаровга манзилингизга етиб оласиз. Когон темир йўл вокзалидан Бухоро марказигача 100 рублга бордим. Таққослаш учун, Тошкент метросида жетон нархи 12 рубл туради, автобус чиптаси эса 8 рубл.

Банкомат - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда нақд пул берувчи банкоматлар ўрнатилади

Бу ерда банк карталаридан фойдаланиш урф эмас. Ўзбекистон — нақд пуллар мамлакати. Тўловлар фақат миллий валюта — сўмда амалга оширилади. Рубл ёки долларни фақат истисно сифатида қабул қилишлари мумкин. Бироқ валюта алмаштириш шохобчалари деярли мавжуд эмас. Кўчадаги пул алмаштирадиганларга мурожаат қилишга тўғри келади. Агарда Россияда бу "чатоқ иш" бўлса, Ўзбекистонда деярли кўникиб қолинган ҳолат. Бироқ милицияга кўриниш мумкин эмас — пулни бундай усулда алмаштириш қонунан тақиқланган. Валютанинг расмий курси кўча курси билан бир хил эмас. Минг россия рубли бир боғлам сўм бўлади.

Ўзбекистонда турли меҳмонхоналар бор, лекин менга хостеллар кўпроқ ёқади. Улар карвонсаройларни эслатади. Ётоқ, душ, кондиционер ва wi-fi — ёлғиз сайёҳ учун керакли ҳамма нарса мавжуд. Эрталаб нонушта қиласиз: нон, пишлоқ, мевалар. Сайёҳлар — Европа "шакароби": инглизлар, голландлар, французлар. Улар бу ажойиб мамлакат бўйлаб саёҳат қилишади. Оқшомлари тўпланишиб, пиво ичишади, ўз тилларида чуғурлашади. Руслар жуда кам, ўзбек сайёҳларини эса умуман учратмадим. Дарвоқе, бир-бири билан расмий никоҳда бўлмаган ўзбек эркак ва аёли биргаликда хостелда қолиши мумкин эмас.

Иссиқ, таомлар, бозорлар

Ўзбекистонда иссиқ ҳам диққатга сазовор. Ёзда осмон худди Верешчагиннинг расмларидаги каби кўм-кўк бўлади. Июль ва август боши — жазирама. Кундузи саёҳат қилсангиз кейин кондиционер тагида ётишингизга тўғри келади. Ва албатта, ҳамма тинмай сув ичади.

Мамлакатда "тирик" сув кам. Ариқлар ифлос. Тошкентда эса тоза каналлар оқади. Уларда чўмилишади. Мамлакатнинг асосий дарёси Сирдарё ёзда Клязьма дарёсидан кўра кенгроқ бўлади. Самарқандга поездда кетаётиб бу дарё устидан ўтасиз.

© Из личного архива Сергея Ўзбекистон архитектураси
Архитектура Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон архитектураси

Ўзбекистондаги таомлар қойилмақом. Нон тандирда ёпилади — кичик ва енгил нонлар ёки устига мой суртилган катта ва оғир нонлар. Мен Регистон майдони қаршисида ана шундай нонлардан сотиб олдим. Бу ерда оммабоп бўлган сомсадан ҳам олдим. Ҳақиқий ўзбекча паловни (сариқ сабзили) татиш сизга 70-80 рублга тушади.

Бу ердаги гўшт дўконлари ажойиб. Қайноқ жазирамада ҳам гўштлар очиқ ҳавода, музлатгичга солинмаган ҳолда илмоқда осилиб туради. Уларнинг ранги қора ва бизнинг гўштларга умуман ўхшамайди. Мол-қўйлар эрталаб, ҳалол йўл билан сўйилади. Шунинг учун гўштнинг ранги шунақа бўлади. Айнан шунинг учун ҳам бу гўштлар кун бўйи сифати бузилмасдан тураверади. Кечгача барча гўшт сотилиб кетади. Бу гўштдан тайёрланган шашлик оғзингизда эриб кетади. Манти, шўрва, лўла кабоб каби бошқа таомларни бозорларда ҳам татишингиз мумкин.

Шарқда бозор шаҳарнинг асосий жойи ҳисобланади. Менга Самарқанддаги Сиёб бозори ранг-барангдек туюлди. Пештахталар ортида асосан яқин-атрофдаги қишлоқлардан келган аёллар. Савдолашишни билсангиз, яхшигина чегирмага эга бўласиз. Айтилган нархни бемалол иккига бўлишингиз мумкин. Умуман, россиялик меҳмон учун бу ерда ҳамма нарса арзон. Бир кило чиройли шафтоли 30 рубл, тарвуз-қовунлар деярли сувтекин.

Мева сабзавотлар растаси - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Ўзбекистон мева-сабзавотлари учун савдо уйи очилди

Кўчаларда баъзан чопон кийган дўппили оқсоқолларни учратиш мумкин. Аммо юзларини ёпиб юрган аёлларга бир марта ҳам кўзим тушмади. Бу ерда кўпчилик одатий кийимда, унчалик очиқ бўлмаган, лекин миллийлик унча ҳам кўзга ташланмайдиган кийимларда юради. Ҳарҳолда цивилизация маҳаллий анъаналарни аста-секин еб битирмоқда. Тошкентда нафақат хорижликлар, балки маҳаллий аҳоли ҳам шорти кияди. Айрим қизлар ҳам. Айтишларича, илгарилари чоллар бундай кийимдаги қизларни жамоат транспортидан тушириб юборишган экан. Энди бу ўтмишда қолган.

Ўзбеклар жудаям меҳмондўст. Қирқ ёшдан ошган кишилар рус тилида жуда яхши гапиришади. Умуман олганда, Ўзбекистон менга Россиядан кўра анча хавфсиздек туюлди. Тунда бутун шаҳарни ҳеч қандай хавотирсиз пиёда кезиб чиқиш мумкин. Мамлакатнинг асосан ёшлардан иборат милицияси қатъий. Улар томонидан менга нисбатан таъмагирликка уриниш ҳолатлари бўлмади. Дарвоқе, улар русчада яхши гапиришади ва йўл кўрсатишга ҳамиша тайёр. "Раҳмат", — дейман мен уларга жавобан.

© Из личного архива Сергея АксеноваГилам тўқиётган қиз
Узбекская мастерица за ткацким станком - Sputnik Ўзбекистон
Гилам тўқиётган қиз
Янгиликлар лентаси
0