Ўзбекистонга ярим йил ичида 1,1 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди

© Flickr / Prashant RamТуристы в Самарканде
Туристы в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга келган туристлар сони ўтган йилга нисбатан ошган

TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik.  Жорий йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар сони ошди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда "Туризм олами" журнали нашрдан чиқарилди

Хабарда билдирилишича, йилнинг дастлабки олти ойи давомида Ўзбекистонга 1 миллион 125 минг нафар турист келган. Бу ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 18%га кўп.

Йилнинг биринчи ярим йиллигида туристик хизматлар экспорти 694 миллион долларни ташкил этган.

Ўзбекистон ТИВнинг маълум қилишича, йил бошидан буён 123360 нафар хориж фуқаросига кириш визаси берилган бўлиб, улардан 51179 нафари турист, 17041 нафари бизнесменлар ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0