10:58 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Съемка достопримечательностей Бухары с высоты птичьего полета

Қадим анъаналар ва ўзбекона меҳмондўстлик рамзи: Бухоронинг логотипи тасдиқланди

© Госкомтуризм Узбекистана
Туризм
Ҳавола олиш
27821

Илгарироқ Фарғонанинг туристик бренди тасдиқланганди. Кейинроқ у Россия Миллий туристик бренди танлови финал босқичида қатнашган лойиҳанинг айнан кўчирмаси эканлиги маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Бухоронинг қадимий тарихи, маданияти, табиати, маданий мерослари, халқнинг урф-одатлари ва меҳмондўстлигини ўзида акс эттирган бренди тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган логотипда бухорхудотларнинг рамзи — чидамлилик, кучлилик, ғалаба ва фаровонликни акс эттирувчи икки ўркачли ва қанотли туя тимсоли акс этган.

Туристический бренд Бухары
Госкомтуризм Узбекистана
Бухоронинг туристик логотипи

"Рамзнинг бодом шакли – қадимий Бухоро давлатчилигида давлат муҳрлари ҳам шу шаклда бўлганлигини англатади. Рамз ўртасида Бухоронинг панорамаси, хусусан Пойи Калон ансамбли келтирилганлиги – Бухорода қадимдан буюк бунёдкорлик ва ноёб архитектура намуналари мавжудлигидан далолат беради. Бухоронинг шариф ва муқаддас шаҳар сифатида танилганлиги ва мукаммаллиги тимсоли. Юлдуз ичидаги беш бурчакли юлдуз ва ярим ой – Ислом дунёсидаги беш фарзни, покликни ва айни пайтда Ватанимиз мустақиллиги маъносини билдиради", — дейилади хабарда.

Илгарироқ Фарғонанинг туристик бренди тасдиқланганди. Кейинроқ у Россия Миллий туристик бренди танлови финал босқичида қатнашган лойиҳанинг айнан кўчирмаси эканлиги маълум бўлди. Вилоят ҳокимият ушбу логотипни тасдиқлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди ва логотип муаллифини судга бермоқчи.

Асосий мавзулар