Ўзбекистонда ягона туристик виза жорий этилди

Oбуна бўлиш
Виза муддати 7 ёки 15 кундан бир ойга чўзилди, расмийлаштириш харажатлари 60 доллардан 40 долларга туширилди.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон президентининг “Консуллик тарифларига ўзгариш киритиш тўғрисидаги” янги қарорига биноан, чет эллик туристлар учун янги виза тури жорий этилди.

Янги визанинг амал қилиш муддати 30 кун бўлади. Олдин сайёҳлар учун 7 ёки 15 кунлик визалар берилар эди. Виза расмийлаштирих харажатлари 60 доллардан 40 долларгача туширилди.

Гуруҳ туристик виза бундан буён 5 кишига ҳам берилиши мумкин бўлади. Олдин энг кичик сайёҳлик гуруҳи 10 кишидан иборат бўлиши керак эди.  Гуруҳ виза қиймати 15 кунга – бир кишига 15 доллардан, 30 кунга – 25 доллардан иборат бўлади.

Янгиликлар лентаси
0