Ўзбекистонда илк бор "Чорвоқ" эркин туристик зонаси ташкил этилади

© Sputnik / СтрингерТашкентское море или притягательный Чарвак
Ташкентское море или притягательный Чарвак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасига Чорвоқ туристик ҳудудида амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 миллион долларлик имтиёзли кредит линиясини очиш вазифаси топширилди

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев биринчи "Чорвоқ" эркин туристик зонасини барпо этиш тўғрисида фармонни имзолади. Зонани яратиш учун 100 миллион доллар ажратилади. Фармоннинг матни маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан сешанба куни эълон қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Шундай шароит бўла туриб, мавжуд имкониятлардан фойдаланмаяпмиз

"Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилоят ҳокимлиги, «Миллий энергия сақловчи компания» АЖ, Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Тошкент вилояти Чимён-Чорвоқ курорт-рекреацион зонаси ҳудудида "Чорвоқ" эркин туристик зонаси ташкил этиш ва ушбу эркин туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар мажмуалар ва туризм учун мўлжалланган бошқа объектлар барпо этиш, шунингдек, замонавий инженерлик инфратузилмаси объектлари яратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин", — дейилган президент фармонида.

Республикада яратиладиган биринчи туристик зонаси эркин иқтисодий зона мақомига эга бўлиб, барча имтиёзлар билан таъминланади. Зона фаолияти муддати 30 йилга мўлжалланган бўлиб, кейинчалик ушбу муддат узайтирилиши мумкин.

Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасига Чорвоқ туристик ҳудудида амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 миллион долларлик имтиёзли кредит линиясини очиш вазифаси топширилди.

Чорвоқ зонасининг асосий вазифалари замонавий сайёҳлик инфратузилмаси объектларини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва ички инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, мавсумий дам олиш ҳудудларини қамраб олиш ҳисобланади.

Чимён ва Чорвоқни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрланмоқда
Чимён — Чорвоқ курорт ва дам олиш зонаси Ўзбекистондаги тоғ сайёҳлик бизнесини ривожлантириш бўйича энг йирик давлат лойиҳаси ҳисобланади. Ушбу лойиҳа 1994 йилдан амалга оширилиши бошланган. Унинг ҳудудида 3 та йирик соғломлаштириш маркази, бир қатор хусусий меҳмонхоналар ва санаториялар мавжуд. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассисларининг ҳисоб-китобларига қараганда, ғарб томондан россиялик сайёҳларининг келиши кўпайиши ҳисобига Чимён салоҳиятини янада ошириш имконини беради.

Ўзбекистонда умумий ҳисобда 14 та эркин иқтисодий зоналар ташкил этилган, улардан 11 таси шу йилнинг ўзида ташкил этилган. Эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига қатор имтиёзлар берилади, жумладан, улар солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинади. Ушбу имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 3 йилдан 10 йилгача берилади.

Янгиликлар лентаси
0