12:57 21 Апрел 2018
Эфир
Стаи фламинго на озере Судочье в Каракалпакстане

Хоразмликлар учун Қорақалпоғистонга саёҳат дастури эълон қилинди

© Sputnik / Совет министров Каракалпакстана
Туризм
Ҳавола олиш
29520

Хоразмликларга саёҳат давомида дунёга машҳур И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи, Хўжайли туманидаги Маздахкан мажмуаси, "Тупроқ қалъа" ва "Эллик қалъа" археологик ёдгорликлар бўйлаб экскурсия таклиф этилади

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида хоразмликларни Қорақалпоғистонга саёҳатга чорламоқда.

Ички туризм дастурининг янги йўналиши Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Нукус шаҳар, Беруний, Элликқалъа, Хўжайли туман ҳокимликлари ҳамкорликда ишга туширилаётгани қайд этилган.

Хоразм вилояти туман ҳокимликлари, корхона ва ташкилотлари ишчи ходимлари декабр ойидан бошлаб Қорақалпоғистон бўйлаб саёҳат қилишлари мумкин бўлади.

Қайд этилишича, шу мақсадда, ички сайёҳлар қулайликлари учун махсус автобус ва микроавтобуслар хизмат кўрсата бошлаган. 26-декабр куни Хоразмдан тўртинчи сайёҳлар гуруҳи Қорақалпоғистонга йўл олган. Ушбу янги йўналишдаги саёҳатлар март ойига қадар давом этиб, бир кунлик ва икки кунлик турлар танлови мавжуд бўлади.

Хоразмлик меҳмонларга Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасида фаолият юритаётган етакчи туроператорлар томонидан арзонлаштирилган нархларда меҳмонхона, автотранспорт, овқатланиш, ҳамроҳ гидлар хизматларини кўрсатиш таъминланмоқда.

Сайёҳларни овқатланишлари учун Меридиан, Нео, Палван Шакҳ, Карат, Сардоба, Элита, 1001 ночь, Мерлион, Лас Вегас, Армада, Миллан, Бодрум, Сафари, Отабек Кумуш ресторанлари, Голд Милленниум банкет зали туну кун хизматда бўлиши қайд этилган.

Икки кунлик экскурсия иштирокчилари Қорақалпоғистоннинг қуйидаги энг яхши меҳмонхоналарида тунаб қолишлари мумкин.

"Бир кунлик ва икки кунлик қизиқарли саёҳат дастури сайёҳларимизни мириқиб сайр қилишларини таъминлашига ишонамиз. Чунки, саёҳат давомида дунёга машҳур И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи, Хўжайли туманидаги Маздахкан мажмуаси, "Тупроқ қалъа" ва "Эллик қалъа" археологик ёдгорликлар бўйлаб экскурсия таклиф этилади.

Ташкилотчилар томонидан маърифий экскурсиялар билан бир қаторда маданий хордиқни таъминлайдиган тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда.

Яъни, хоразмлик сайёҳлар Бердақ номидаги академик-мусиқий давлат театрида "Эдиге", "Бердақ", "Алпомиш" номли саҳналаштирилган театрлар ва Опера ва балет, Қорақалпоғистон Республикаси давлат қўғирчоқ театрида "Шағала", "Чавандоз" каби фольклор-этнографик ансамбли ҳамда "Аму тўлқинлари" фольклор ансамбли чиқишларидан бахраманд бўлишлари мумкин.

Асосий мавзулар