12:56 21 Апрел 2018
Эфир
Самолет авиакомпании Узбекистон хаво йуллари в аэропорту

Душанбедан Самарқанд ва Бухорога авиақатновлар йўлга қўйилади

© Flickr / t_y_l
Туризм
Ҳавола олиш
209 0 0

Тожикистон транспорт вазирлиги томонидан ушбу масалада тегишли қарор қабул қилинди ва Ўзбекистонга маълум қилинди

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Тожикистон Самарқанд, Бухоро ва Душанбе ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниянинг таклифини қабул қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

"Ушбу масала бўйича қарор қабул қилинди ва бу ҳақда Ўзбекистонга маълум қилинди. Янги авиақатновлар яқинда келажакда йўлга қўйилади", — деб таъкидланди вазирликда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновлар 2017 йил феврал ойида қайта тикланганди. Бугунги кунда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан Тошкентдан Душанбега ҳафтасига бир марта, сешанба куни амалга оширилади.

Асосий мавзулар