12:57 21 Апрел 2018
Эфир
Камера видеонаблюдения

Ўзбекистонда меҳмонхоналарга кириш жойи куну тун видеокузатув остида бўлади

© Pixabay
Туризм
Ҳавола олиш
313 0 0

Яшаш жойи хавфсизлигини таъминлаш, меҳмонхонага жойлашиш ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш соҳасида ҳар бир меҳмонхонада етиб келган сайёҳларнинг маълумотлар базасини шакллантиришга имкон берувчи "Э-меҳмон" электрон ахборот тизими жорий этилмоқда. Меҳмонхоналарга кириш жойи куну тун видеокузатув остида бўлади

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистонда туристлар хавфсизлигига жиддий эътибор қаратилмоқда. Эндиликда ҳар бир меҳмонхонада етиб келган сайёҳларнинг маълумотлар базасини шакллантиришга имкон берувчи "Э-меҳмон" электрон ахборот тизими жорий этилмоқда. Шунингдек, меҳмонхоналарга кириш жойи куну тун видеокузатув остида бўлади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Айни вақтда туризм хавфсизлигини таъминлаш бўйича ички ишлар органлари фаолияти такомиллаштирилмоқда. Хусусан, Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ИИБда вазият марказлари фаолият кўрсатади. Ушбу марказлар хавфсиз туризм ҳолатини мониторинг қилиш, сайёҳларни реал вақт режимида потенциал хавфлардан хабардор этиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдамлашиш билан шуғулланади. 

Ҳозирги кунда Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларида хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича бошқармалар ташкил этилди ва мазкур бошқармалар бошлиқлари тайинланди. Улар, ўз навбатида, вилоят ИИБ бошлиқларининг ўринбосари ҳисобланади. Янги ташкил этилган бошқармаларга хорижий тилларни мукаммал биладиган ходимлар ишга қабул қилинган. 

Айтиб ўтиш керакки, мамлакатда бўлиб турган даврда сайёҳлар хавфсизлигини, транспортдан фойдаланиш ва кўчишларини таъминлаш бўйича туризм соҳасида хизматлар кўрсатувчи ва етиб келган сайёҳлар ҳисобини юритувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш режалаштирилмоқда.

Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабздаги транспорт инфратузилмалари ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида плакатлар, белгилар ва кўрсаткичлар ўрнатилмоқда

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг матбуот котиби Қутбиддин Бурҳоновнинг сўзларига кўра, мобиль илова сайёҳларни Ўзбекистонда бўлиш қоидалари, виза ва рўйхатга олиш жараёнлари, диққатга сазовор манзиллар ва йўналишлар, шунингдек, яқин ички ишлар органи таянч пунктлари ва тиббиёт муассасалари тўғрисида хабардор қилиб туради. Мазкур мобиль иловада сайёҳ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мушкул вазиятга тушиб қолганлик тўғрисида хабар юбориши ёки ўз мамлакатининг консуллик идорасига мурожаат ёзиши мумкин.

Яшаш жойи хавфсизлигини таъминлаш, меҳмонхонага жойлашиш ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш соҳасида ҳар бир меҳмонхонада етиб келган сайёҳларнинг маълумотлар базасини шакллантиришга имкон берувчи "Э-меҳмон" электрон ахборот тизими жорий этилмоқда. Меҳмонхоналарга кириш жойи куну тун видеокузатув остида бўлади.

Бундан ташқари, "Хавфсиз туризм" ягона аппарат-дастурий мажмуаси жорий этилади. Бу видеокузатув, маълумотларни таҳлил қилиш ва автомат равишда қайта ишлаш, ҳуқуқбузарликлар ва ҳодисалар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш тизими ҳисобланади.

Туристик диққатга сазовор масканларга ташриф буюрган сайёҳлар ва расмий хорижий делегациялар хавфсизлигини таъминлаш ва кечки кўнгилочар дастурларни ташкил этиш соҳасида сайёҳларни индивидуал ҳимоя қилиш бўйича махсус техник воситаларга бўлган талабларни ишлаб чиқиш ва ўрнатиш ҳам белгиланган.

Асосий мавзулар