Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирларни ягона календари чиқарилади

© SputnikПразднование Навруза
Празднование Навруза - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ягона календарга тушсак йилни бошидан ОАВ ходимлари ҳам, аҳолимиз ҳам, чет эллик меҳмонларимиз ҳам Ўзбекистонда ўтказиладиган ранг-баранг тадбирлар ҳақида олдиндан биладилар ва иштирокчисига айлана оладилар", - деди Абдуҳакимов

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирларни ягона календари чиқарилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Абдухакимов Азиз Абдукахарович - Sputnik Ўзбекистон
Ходимларини Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқарган раҳбарларга имтиёзлар берилади
"Эсингизда бор, олдинги сафар Гиннесс рекордини ўрнатиш учун ош дамлашди. Мана яқинда Деновда ҳам шундай тадбир бўлди. Лекин ким билди? Икки-уч кун олдин билинди, холос. Бундай тадбирларни олдиндан режалаштиришимиз керак, чунки Ўзбекистонда туман даражасида, вилоят даражасида ўтказиладиган тадбирлар жуда ҳам кўп. Масалан, "Марғилон адраси", Бухородаги "Шелк и специи", Хивадаги "Рақс сеҳри", Бойсундаги "Бойсун баҳори" ва ҳоказолар", — деди Абдуҳакимов.

Ўзбектуризм қўмитаси раисининг сўзларига кўра, ана шундай тадбирларни кўпайтириш бўйича Ўзбекистондаги кўплаб ҳудудлар билан, маҳаллий ҳокимликлар билан ишлар олиб борилмоқда, қўмита бу борада уларга ўз таклифларини киритган.

"Ягона календарга тушсак йилни бошидан ОАВ ходимлари ҳам, аҳолимиз ҳам, чет эллик меҳмонларимиз ҳам Ўзбекистонда ўтказиладиган ранг-баранг тадбирлар ҳақида олдиндан биладилар ва иштирокчисига айлана оладилар",  — деди Абдуҳакимов.

Янгиликлар лентаси
0