Бухорога йилига 900 минггача турист келиши мўлжалланмоқда

© David HoltАнсамбль Пои-Калон. Город Бухара
Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йили Индонезиянинг йирик туризм компанияси билан шартнома тузилди

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. 2018 йил апрель ойидан бошлаб Бухоро — Истанбул — Бухоро йўналиши бўйича авиарейс очилади. Бу ҳақда Facebook'даги "O‘zLiDeP муҳокамага чорлайди" гуруҳида мунтазам ўтказиб келинаётган "Депутат билан онлайн мулоқот" лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати, Бухоро халқаро аэропорти директори Тоҳир Бахронов  маълум қилди.

Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Мусулмон давлатлари элчилари Бухорога катта қизиқиш билдиришди

Баҳроновнинг айтишича, ўтган йили Индонезия давлатидаги туризм компанияси билан шартнома тузилди.

“Индонезияликларнинг Ўзбекистонга, айниқса, Бухорога зиёрат туризми соҳасида иштиёқлари катта. Бухорога 900 минггача турист келиши мўлжалланмоқда”, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади.

Янги қарорнинг асосий мақсади – Ўзбекистон туризм салоҳиятини ривожлантириш,  ушбу соҳага инвестицияларни жалб қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, ҳамда мамлакатнинг бой табиий, маданий ва тарихий меросидан ҳар томонлама фойдаланишдир.

Янгиликлар лентаси
0