09:05 16 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Альбир Крганов

Крганов: Россия мусулмонлари Ўзбекистонни ўзлари учун қайтадан кашф қилишлари лозим

Sputnik
Туризм
Ҳавола олиш
385 0 0

Москва мусулмонлар диний бошқармаси муфтийси Албир Крганов россиялик фуқаролар ўртасида Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонга зиёрат туризмига қизиқиш ортаётгани ҳақида гапирди. Унга кўра, республикада Россия ва бутун жаҳон мусулмонлари томонидан доимо қадрланиб келган энг бой маънавий ва маданий анъаналар сақланиб қолган

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Россия мусулмонлари Ўзбекистонни ўзлари учун қайтадан кашф қилишлари лозим, деб таъкидлади Москва мусулмонлар диний бошқармаси муфтийси Албир Крганов.

"Биз, бутун дунёдаги икки миллиардга яқин мусулмонлар учун энг обрўли ва юксак ҳурматга сазовор олимлар ва теологлар айнан Ўрта Осиёда, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида дафн этилганлар. Инқилобгача бўлган Россиядан саёҳатчиларнинг аксарияти муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишган. Совет даврида бу анъана тўхтаб қолган, аммо ҳозир қайтадан тикланмоқда, ва биз бунга ёрдам беришимиз лозим", — деб таъкидлаган Крганов.

Муфтий шунингдек, ўзбек ҳукуматига ва мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевга зиёратчилар ва меҳмонлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлик билдириб, Россия мусулмонларини Ўзбекистоннинг маданий меросига фаолроқ ошно бўлишга чорлади.

"МДҲ давлатларидан бўлган мусулмонлар учун Россияда томоша қиладиган нарсалар кўп — бу Кавказ, Бошқирдистон, Татарстон, Волга бўйи ва бошқа регионлардир, лекин россияликлар учун ҳам Ўзбекистондаги маданий ва меъморчилик обидалари, шунингдек, диний уламолар меҳнатлари қизиқарли бўлади. Бизнинг фуқароларимиз Ўзбекистон ва Ўрта Осиёни ўзлари учун қайтадан кашф қилмоқлари лозим", — деди ишонч билан муфтий.

Дин ва жамоат арбоби Крганов Ўзбекистонга амалга ошириладиган зиёрат туризми сайёҳларни эстетик томондан бойитибгина қолмай, уларга энг тўғри мафкуравий ва маънавий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтди.

Асосий мавзулар