12:28 22 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Делегация из Турции посетила Узбекистан

Туризм қўмитаси раиси ва Туркия инвесторлари нимага келишди

© Uzbektourism
Туризм
Ҳавола олиш
32820

Туркия делегация таркибига Истанбул ҳоким ўринбосари, Измир, Анқара, Кайсери, Эскишахар, Бурси шаҳарларининг маданият ва туризм вазирлиги минтақавий бошқармалар раҳбарлари, Турк туризм компаниялар уюшмаси (TURSAB) ва соғломлаштириш туризми уюшмаси (BUSAT), шунингдек маҳаллий туризм компания вакиллари киритилган

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. 12 феврал куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Туркия делегация вакиллари билан учрашди, деб хабар қилди ушбу қўмита матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Туркия делегация таркибига Истанбул ҳоким ўринбосари, Измир, Анқара, Кайсери, Эскишахар, Бурси шаҳарларининг маданият ва туризм вазирлиги минтақавий бошқармалар раҳбарлари, Турк туризм компаниялар уюшмаси (TURSAB) ва соғломлаштириш туризми уюшмаси (BUSAT), шунингдек маҳаллий туризм компаниялар, меҳмонхона ва ресторанлар тармоқлари компаниялар вакиллари киритилган.

Туркиянинг туризм соҳасидаги бир қатор етакчи компаниялари раҳбарларидан иборат 30 кишилик делегация туризм соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда инвестицион лойиҳалар билан яқиндан танишиш ва соҳани ривожлантириш бўйича икки давлат ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳудудлардаги йирик инвесторларни Туркия давлатидан келадиган инвесторлар билан таништириш, ҳамкорликда лойиҳалар амалга ошириш юзасидан (Б2Б) учрашувлар ўтказиш ҳамда 2018 йил 12 феврал куни "Бизнес-форум" ташкил этилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасида алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамалашга тайёр эканликларини билдиришди. Азиз Абдухакимов учрашувда Туркия делегация вакилларига Ўзбекистон туризм ривожланиши бўйича бошланган ҳамкорлик учун миннатдорлик изҳор қилди.

Делегация из Турции посетила Узбекистан
Делегация из Турции посетила Узбекистан
Делегация из Турции посетила Узбекистан
Делегация из Турции посетила Узбекистан

Эслатиб ўтамиз, ундан олдин Туркия меҳмонлари Самарқанд ва Бухорода бўлишди.

Самарқанд вилоят ҳокимлигида ташкил этилган кўргазмада ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди ҳамда мазкур лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Меҳмонлар Самарқанднинг тарихий обидалари, муқаддас қадамжолари ва мустақиллик йилларида барпо этилган бино ва иншоотлар билан танишишди, шунингдек, лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган обектларга ташриф буюришди. Жумладан, Имом ал-Бухорий мажмуаси атрофида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишди.

Мазкур мажмуа атрофида туризм инфраструктура объектларини барпо этиш бўйича инвестиция киритиш таклифларини билдиришди.

Бухорода меҳмонлар Ўрта Осиёда Сомонийлар даври меъморчилигининг нодир намуналаридан бири бўлган Исмоил Сомоний мақбараси, юз йиллар давомида Бухоро ҳукмдорларининг расмий яшаш жойи бўлган Арк қалъаси, Пои Калон, Минораи Калон меъморий мажмуалари, Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидидан кейин Ўрта Осиёдаги иккинчи энг катта масжид бўлмиш — Масжиди Калон, Мири Араб мадрасаси, Бухоро аҳли ва меҳмонларининг севимли жойи Лаби Ховуз, Чор Минор мажмуаси, Моғаки Аттор масжиди, Кўкалдош, Улуғбек мадрасалари, Ғарб ва Шарқ меъморчилиги асосида қурилган Сетораи Моҳи Хоса меъморий иншооти Туркия инвесторларида ўзгача таассурот қолдирди.

Асосий мавзулар