Бухорода электромобиллар ишга тушди

© uzbektourism.uzЭлектромобили в Бухаре
Электромобили в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухорода шаҳарни томоша қилувчилар учун электромобиллар хизмати йўлга қўйилди.

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Давлат туризм қўмитаси хабарига кўра, Бухорода электромобиллар ишга тушган.

“Айни дамда уларнинг сони 2та, лекин яқин орада  яна 10 та ана шундай автомобиллар сотиб олинади ва улар сайёҳларга хизмат кўрсата бошлайди”, — дейилган хабарда.  

 

Ушбу электромобиллар эски шаҳарнинг автомобиллар ҳаракати таъқиқланган кўчалари бўйлаб сайёҳларга хизмат кўрсатади. Айни дамда  электромобиллар учун махсус йўналишлар ишлаб чиқилган. У Лаби-ҳовуздан бошланиб, Токи Сарафон ва Токи Заргарон савдо расталари ва Пой Калон мажмуаси бўлаб ўтади ва Аркда якунланади.

Ана шундай электромобиллар Самарқанд ва Шаҳрисабзда аллақачон ишга туширилган.Ушбу йўналишларда экологик тоза автомобиллардан фойдаланиш шаҳар аҳолиси  вамеҳмонлар учун қулайликлар яратади ҳамда ҳавони тоза тутади.

 

Янгиликлар лентаси
0