Ўзбекистонда автомобилларни ижарага бериш хизмати йўлга қўйилмоқда

© uzbektourism.uzВ Узбекистане появиться услуга аренды автомобиля
В Узбекистане появиться услуга аренды автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автомобилни нотариал расмийлаштирувисиз 30 кунгача ижарага олиш мумкин. Бу хизмат тури Тошкент, Бухоро Самарқанд, Хоразм шаҳарларида тажриба сифатида йўлга қўйилади

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг 4 та сайёҳлик шаҳарларида автомобилларни қисқа муддатли ижарага олиш хизмати йўлга қўйилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Электромобили в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода электромобиллар ишга тушди

Республикада бу хизмат Rent-Car номини олди. Мазкур хизмат тури илк бор Тошкент, Бухоро Самарқанд, Хоразм тажриба сифатида йўлга қўйилади.

"Автомобиллар ижараси муайян муддатга (бир неча соатдан бир неча ойгача) ҳайдовчисиз автомобилни беришни кўзда тутади. Ижарани расмийлаштириш учун паспортдан ташқари халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам керак бўлади", — деб таъкидлашди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида.

Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ривожлаштириш, чет эл сайёҳларни жалб қилиш бўйича катта аҳамиятли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2018 йил 10 февралдан бошлаб 7 та (Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия, Япония) давлат фуқароларига 30 кунлик муддатга визасиз тартиб жорий этилди, шунингдек 39 та давлат фуқаролари учун тартиб соддалаштирилди.

Янгиликлар лентаси
0