Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A320
Самолет Airbus A320 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Turkish Airlines авиакомпанияси Самарқанд ва Истамбул ўртасида 16 мартдан мунтазам парвозлар бошланади

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича иш олиб борилмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Хабарда айтилишича, янги қатновлар тўғрисида Туркия элчиси Ахмед Башар Шен маълум қилди. Унинг фикрига кўра, шаҳарлар ўртасидаги парвозлар сони ҳам кўпайтириш мақсадга мувофиқ.

Дипломат Turkish Airlines авиакомпанияси Самарқанд ва Истамбул ўртасида 16 мартдан мунтазам парвозлар бошланиши ва биринчи парвоз ўтган йилнинг 30 октябрида амалга оширилганлиги таъкидлаб ўтди.

Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Туркия президенти Ражаб Эрдоған май ойида Ўзбекистонга келади

"Авиакомпаниямиз самолётлари бу йўналишда ҳафтасига 2 марта парвоз амалга оширилади, кейинчалик парвозларнинг сонини 4 мартагача кўпайтириш режалаштирилган. Бундан ташқари, Тошкент билан Анқара, Измир ва Туркиянинг бошқа бир қатор шаҳарлари ўртасида парвозларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз", — деди Ахмед Башар Шен.

Шунингдек, икки давлат пойтахтлари ўртасида парвозлар сони 7 тадан 14 тагача кўпайтириш режалаштирилган. Бундан ташқари, Туркиядан Бухоро, Хива парвозларни, шунингдек Қарши, Навоий, Фарғонага чартер парвозлар йўлга қўйилади. Шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларни ҳамкорликка жалб этилади.

Янгиликлар лентаси
0