Ўзбекистонда январ-феврал ойларида сайёҳлар оқими 65 фоизга кўпайди

© uzbektourism.uzТуристы в Бухаре
Туристы в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил якунига қадар сайёҳлар сонини 4 миллионга етказиш мумкин

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистонда сайёҳлар оқими ортиб бормоқда. Жумладан, шу йил январь-февраль ойларида республикага сайёҳлар оқими 65 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шохрух Шорахметов маълум қилди.

"Ҳозирда сайёҳлар оқими йилига 30 фоизга кўпаймоқда. 2017 йилда республикага 3 миллион сайёҳлар ташриф буюрди, бу 2016 йилга нисбатан 30 фоизга кўп, улардан 2 миллиондан ортиқ сайёҳлар қўшни давлатлардан, 120 минг эса Россия фуқароларидир. Бу ўсиш сурати сақланиб қолинса, шу йилда сайёҳлар сонини 4 миллионга етказиш мумкин. Январ-феврал ойларининг ўзида сайёҳлар оқими 65 фоизга кўпайди", — деди Шорахметов Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида бўлиб ўтказилган сайёҳлик соҳасининг тақдимот тадбирида.

Унинг сўзларига кўра, сайёҳлар Ўзбекистонда ўртача 3 кун ўтказишади.

Янгиликлар лентаси
0