Бухоролик 70 ёшли отахон Ўзбекистон бўйлаб велосипедда саёҳатга чиқди

© Комиете по развитию туризмаКудратов Мухаммад Кулназарович - 70 летний велопутешественник из Узбекистана
Кудратов Мухаммад Кулназарович - 70 летний велопутешественник из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муҳаммад ота “Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Наманган – Фарғона – Андижон – Термиз – Қарши – Бухоро” шаҳарларини велосипедда айланиб чиқишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Бухоронинг Пешку туманида истиқомат қилувчи, 70 ёшли отахон Қудратов Муҳаммад Қулназарович Ўзбекистон бўйлаб велосипедда саёҳатга чиқди, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш қўмитаси.

Муҳаммад ота “Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Наманган – Фарғона – Андижон – Термиз – Қарши – Бухоро”  шаҳарларини велосипедда айланиб чиқишни режалаштирган.

Бугунги кунга қадар Муҳаммад ота, “Бухоро – Самарқанд” йўналишида ҳамда Бухоро вилоятидаги “Етти Пир” зиёратгоҳларига велосипедда бориб-келишга улгурган.

Қўмита хабарига кўра, отахон ўзининг ушбу саёҳати орқали Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи. Туризмни ривожлантириш қўмитаси ушбу отахон саёҳатини тизимли равишда ёритиб боришни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0