23:54 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Покупка билета

Самарқандда мигрантларга арзон чипта сотадиган кассалар ишга туширилди

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Туризм
Ҳавола олиш
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (69)
29710

Ушбу ихтисослаштирилган кассада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқароларга эхтиёжидан келиб чиқиб, темир йўл ёки авиа чипталарни 20 % чегирмада сотиш йўлга қўйилди

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Жорий йил 1 апрелдан бошлаб Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва унинг ҳудудий филиаллари ҳузурида ихтисослаштирилган кассалар ташкил этилди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори Абдуазиз Хафизов.

Ушбу чоралар президент томонидан имзоланган "Ўзбекистон Ресубликаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқишда хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори доирасида амалга оширилмоқда.

"Самарқанд вилоятида ихтисослаштирилган касса Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси, 54-уй манзили (Самарқанд вилоят ИИБнинг қарама-қаршиси)да жойлашган бинода ташкил этилди. Ушбу ихтисослаштирилган кассада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқароларга эхтиёжидан келиб чиқиб, темир йўл ёки авиа чипталарни 20 % чегирмада сотиш йўлга қўйилган", — деди Ҳафизов.

Мигрантам продают билеты со скидкой
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Самарқанд вилояти филиали
Мигрантам продают билеты со скидкой

Таъкидланишича, "Алоқабанк" АТ томонидан соддалаштирилган тартибда, минимал комиссияли "VIZA MIGRANT" пластик карточкаси жорий этилиб, йилда бир марта чипта ҳаражатларининг 300 минг сўми қоплаб берилиши ҳам йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, ихтисослаштирилган кассада суғурта компанияси томонидан имтиёзли тарифларда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиги суғурталанади.

Юқоридаги хизматлардан фойдаланиш учун фуқаролар авваламбор Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг маълумотлар базасидан рўйхатдан ўтиши лозим бўлиб, 3 кундан сўнг махсус кассага мурожаат қилиб, имтиёзли чипталар олиши мумкин.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказлари қошида секторлар ташкил этилди. Секторлар фуқароларни маълумотлар базасига рўйхатга олиш, тушунтириш ишлари, яъни тарғибот ишлари билан шуғулланади.

"Ушбу қарорни қабул қилишдан мақсад шундаки вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқишда манзилига қадар хавфсиз етиб олиши, йўл давомида йўл-транспорт ходисаларини олдини олишга қаратилган. Бугунги кунда 300 дан ортиқ фуқаролар тегишли тартибда рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 92 нафарига ўзларига қулай бўлган йўналишларга чипталар сотилган", деди Ҳафизов.

Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (69)

Асосий мавзулар