Ўзбекистон ва Покистон тарихда биринчи марта ҳамкорликда ифторлик ўтказди

© ТПП УзбекистанаПокистонда ўтказилган ифторлик маросими
Покистонда ўтказилган ифторлик маросими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ифторликда Покистон ҳукумат вакиллари, сиёсий ташкилотлар, зиёлилар, тадбиркорлар, ОАВ вакиллари, дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, “Нақшбандия” ордени соҳиблари, Ўзбек диаспораси қатнашдилар

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ва "Ўзбекистон-Покистон ишбилармонлар Кенгаши"ҳамкорлигида икки томонлама муносабат тарихида биринчи марта Исломобод шаҳрининг "Марриотт" меҳмонхонасида "Ифторлик" маросими ўтказилди.

Ифторликда Покистон ҳукумат вакиллари, сиёсий ташкилотлар, зиёлилар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, "Нақшбандия" ордени соҳиблари, ўзбек диаспоралари вакиллари қатнашдилар.

"Ифторликнинг фахрий меҳмонлари Покистон пойтахти ҳокими Шайх Ансар Азиз, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Зохир Жанжуа, шунингдек Исломобод Савдо-саноат палатаси президенти жаноб Равалпинди бўлди. Маросимда бир қатор "Tabani Group", "Diners Group", "Arshad&Co." сингари йирик кампания вакиллари қатнашдилар", — деб хабар қилди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот-хизмати.

Начались узбекско-российские военные учения - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳарбийлари "Тинчлик миссияси — 2018" машғулотларида қатнашади

Меҳмонларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот каталоглари ва "Зиёрат туризм" бўйича турли рисолалар тарқатилган. Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистонда ҳаж сафарлари, республиканинг тарихий шаҳарлари ҳақидаги видео-роликлар ҳам намойиш этилган.

Меҳмонлар Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси томонидан ифторлик дастури ташкил этилишини Ўзбекистонда диний ва миллатлараро бағрикенгликни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш сингари инсонпарвар сиёсат олиб бораётганидан далолат беришини алоҳида таъкидладилар, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0