Ўзбекистонда туроператорларга қўйиладиган талаблар ўзгартирилди

© Госкомтуризм УзбекистанаВ Бухаре появился "левитирующий" дервиш
В Бухаре появился левитирующий дервиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йилига 500дан ортиқ туристлар қабул қиладиган туроператорлар лицензия олиши ва бир неча хорижий тилларда юритилаётган веб-сайтга эга бўлиши керак.

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистонда июнь бошида туризм соҳасида олдин қабул қилинган қонунларга ўзгартириш киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон ҳудудида олдин қабул қилинган туризм соҳасига доир қонунларга бир қатор ўзгаришлар киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 189 сонли “Турист фаолиятни лицензиялаш тартиби”га қуйидаги ўзгартириш киритилди:

Над Самаркандом подняты воздушные шары. Инициатива осуществлена Государственным комитетом Республики Узбекистан по развитию туризма совместно с Федерацией Аэронавтики Республики Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд туристлар учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари ўнталигига киритилди

Йилига 500дан ортиқ туристлар қабул қиладиган туроператорларга лицензия олиш ва бир неча хорижий тилларда юритилаётган веб-сайтга эга бўлиши керак. Туркомпания сайтида электрон тўловлар, меҳмонхоналарни брон қилиш ва банк карталари орқали тўловлар амалга ошириш хизматлари мавжуд бўлиши керак.

Иккинчидан, хорижий фуқароларни Ўзбекистонга таклиф қилаётган туропреаторлар ва жисмоний шахслар зиммасига меҳмонларга уларнинг Ўзбекистон ҳудудидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериш вазифаси юклатилади.

Шу билан бир вақтда, туроператорлар ва уларнинг ходимлари туристлар томонидан йўл қўйилган қонунбузарликлар учун жавобгарликка тортилмайди.

Учинчидан, Ўзбекистонга вақтинча келган МДҲ фуқаролари рўйхатдан  ўтказилганда олинадиган тўловлар қуйидаги тартибга ҳам  ўзгартириш киритилди:

  • 1 ойгача - ҳеч қандай тўлов олинмайди;
  • 2 ойдан 6 ойгача – 5 АҚШ доллари миқдорида;
  • 6 ойдан ўзоқ муддатга – 10 АҚШ доллари миқдорида.
Янгиликлар лентаси
0