"Ўзбекистон ҳаво йўллари" гўзал гўшаларга вертолётларда сайр қилишни таклиф этмоқда

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишВертолет Ми-8
Вертолет Ми-8 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саёҳат учун 16 ўриндиқли ВИП-класс ва 22 ўриндиққа эга бўлган эконом класс Ми-8 вертолётларидан фойдаланилади.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг "Махсус авиация ишлари" авиакомпанияси туроператорлар, агентликлар ва барча хоҳловчиларга Ўзбекистоннинг гўзал гўшаларига вертолётда сайр қилиш хизматидан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

Вертолет  Ми-8МТВ-1 - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент устидан вертолётларда Ўзбекистон байроғи олиб ўтилди

"Биз Тошкент вилоятининг сўлим гўшалари бўлган Пскем водийси, Майдонтол, Ихначсой, Испайсой ва қайноқ сув отилиб чиқадиган булоқлари билан машҳур Ангрен ясси тоғлари, Каптаркумуш дараси, Пўлатхон ясси тоғлари, Чимён чўққисига вертолётда сайр қилишни таклиф этамиз", дейилади МАК хабарида.

Хабарда айтилишича, саёҳат учун 16 ўриндиқли ВИП-класс ва 22 ўриндиққа эга бўлган эконом класс Ми-8 вертолётларидан фойдаланилади.

Шунингдек, Самарқанддан Зарафшон тоғ тизмаларига, Ғилон, Зармас қишлоғига, Темур ғорига, Тешиктошга, Сурхон тоғ тизмаларидаги Бойсун, водород сулфид манбасига эга Хўжаи Пок, Бухородан Учқудуққа қараб учишда қайноқ сув чиқиб турадиган чашмалар, Нукусдан, Мўйноқдан, Қўнғиротдан Орол денгизи томон ва Хоразм вилояти бўйлаб чўзилган қадимий қалъаларга саёҳат таклиф этилмоқда.

"Ёзги мавсумнинг энг иссиқ палласи — чиллада вертолётни Чимён метеостанцияси вертолёт майдончасида, Чорвоқ оромгоҳи дам олиш зонасида қўндириш ва шу ернинг ўзида қисқа муддатли парвозларни бажариб, дам олувчиларга унутилмас лаҳзаларни ҳадя қилишингиз мумкин", дея қўшимча қилинади хабарда.

Хизматлар жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахсларга ҳам кўрсатилиши айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0