17:30 18 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Туристы осматривают мавзолей Гур Эмира в Самарканде

Саёҳат учун энг яхши: Ўзбекистон илк бор Lonely Planet рўйхатига киритилди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Туризм
Ҳавола олиш
24910

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистонда жорий этилган янгиликлар кўплаб мамлакатлардан туристларни жалб этиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси илк бор Lonely Planet нинг "Осиёнинг саёҳат учун энг яхши жойлари" рейтингига киритилди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон бу рейтингда бирданига иккинчи ўринда қайд этилди ва фақатгина Жанубий Кореядан кейинги ўринда жойлашди.

"2017 йил охирида Ўзбекистон кўплаб давлатлар фуқаролари учун визасиз режим, электрон виза, янги йўналишлар жорий этиб туризмда улкан қадам ташлади. Туристлар кўплаб ўзига хос меъморий ёдгорликлар ва қадимий шаҳарларга ташриф буюришлари мумкин", - дейилади хабарда.

Экспертларнинг фикрича, жорий этилган янгиликлар кўплаб мамлакатлардан туристларни жалб этиши мумкин.

Рўйхатга шунингдек, Япония, Вьетнам, Таиланд, Непал, Хитой, Шри-Ланка ва Индонезия киритилди.

 

Асосий мавзулар