Ўзбекистонга хорижлик туристлар ташрифи икки бараварга ошди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТуристы в Самарканде
Туристы в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонга 2 688 962 хорижлик турист келган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик туристлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки бараварга ўсди, деб хабар берди Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонга 2 688 962 хорижлик турист келган.

Қўмитанинг билдиришича, Ўзбекистон визасиз режим тартибини жорий этган давлатлардан туристлар келиши ошган. Масалан, Туркиядан 31 966 нафар турист келган бўлиб, бу 2017 йилги кўрсаткичга нисбатан 95,6%га кўп. Шунингдек, Япония (68,1%), Исроил (86,2%), Индонезия (уч баравардан кўпроқ), Сингапур (2,5 баравардан кўпроқ)га ўсган .

Июн ойида шунингдек, Жанубий Корея (57,5%), Малайзия (2,6 баравар) давлатларидан ҳам туристлар оқими ўсганлиги қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0