Ергеодезкадастр қўмитаси ва TomTom сайёҳлар учун Ўзбекистон навигацион харитасини яратади

© Sputnik, Даут ЛогуаНавигатор
Навигатор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навигация харитаси саёҳатчиларга йўл ва сайёҳлик белгиларини топишда, диққатга сазовор жойлар, меҳмонхона ва ресторанларга бориш йўналишини аниқлашда ёрдам бериши кўзда тутилмоқда.  

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ергеодезкадастр қўмитаси ва Голландиянинг TomTom компанияси Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида махаллий навигацион харита яратиш бўйича ҳамкорлик ўрнатади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

“Томонлар смартфон, автоулов навигаторлари, шахсий навигаторлар ва веб-иловалар учун маршрутни режалаштирувчи навигация хариталарини яратиш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашга, шунингдек қўмита ходимларининг салоҳиятини оширишга келишиб олдилар”, - дейилади хабарда.

Навигация харитаси саёҳатчиларга йўл ва сайёҳлик белгиларини топишда, диққатга сазовор жойлар, меҳмонхона ва ресторанларга бориш йўналишини аниқлашда, шунингдек, сайёҳлик йўналишларини режалаштиришда амалий ёрдам бериши кўзда тутилмоқда.  
TomTom компанияси етакчи халқаро бренд булиб, компания маҳсулотлари кунига 800 миллиондан ортиқ харидор ташриф буюрадиган дунёнинг турли бозорларида сотилади. Apple компанияси TomTom хариталарини ўзининг барча мобил қурилмаларига ўрнатилган навигация дастурида қўллаш учун танлаб олган.
Янгиликлар лентаси
0