Иркутск–Фарғона ва Новосибирск–Наманган парвозлари йўлга қўйилади

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании S7 Airlines на взлетно-посадочной полосе
Самолет авиакомпании S7 Airlines на взлетно-посадочной полосе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия авиакомпаниялари Ўзбекистон бозорига фаол кириб келмоқда: 2018 йил декабрдан бошлаб “Иркутск – Фарғона” ва  “Новосибирск – Наманган” парвозлари йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Россиянинг "ИрАэро" авиакомпанияси 18 декабрдан бошлаб Иркутскдан Фарғонага тўғридан - тўғри парвозларни йўлга қўяди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Парвозлар қуйидаги ждвал бўйича амалга оширилади:

РД-251: Иркутск  – Фарғона 08:50 - 09:30
РД-252: Фағона – Иркутск 10:30 - 17:10

Қатновлар ҳафтада бир маротаба – сешанба кунлари, Superjet100 самолётида амалга оширилади. Учиш вақти 3 соату 40 дақиқани, чипталар нархи 15 550 рублни ташкил қилади.

Россиянинг яна бир авиакомпанияси - S7 Airlines 4 декабрдан бошлаб Новосибирскдан Наманганга тўғридан – тўғри парвозларни йўлга қўяди.

 

Новосибирск – Наманган 13:55 – 14:55

Наманган – Новосибирск 16:25 – 21:20

Парвозлар ҳафтада бир маротаба – сешанба кунлари Airbus 320 самолётида амалга оширилади. Чипталар нархи 12 226 рублни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз бугунги кунда S7 Airlines Новосибирскдан Тошкентга ва Фарғонага парвозлар амалга ошириб келмоқда. Келаси йилдан Бухорога парвозларни йўлга қўйиш ҳам назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0