Ўзбекистон Германия фуқаролари учун визани бекор қилди

Oбуна бўлиш
Визасиз тартиб ўрнатилишига ГФР фуқароларининг evisa дастуридан фойдаланишлари омил бўлган: ўтган йил 28 декабр ҳолатига кўра, Германиянинг 1089 нафар фуқароси кириш визасини расмийлаштирган

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумати 2019 йил 15 январ санасидан Германия фуқаролари учун 30 кунлик визасиз тартибни жорий этди, деб хабар қилди Давлат туризм қўмитаси матбуот-хизмати.

Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга келганда, албатта бориладиган 10та жой

Ўзбекистонга Германиядан келган туристлар сони 2016 йилда 4 889 кишини, 2017 йилда 7 207 кишини, 2018 йилда эса 18 094 кишини ташкил қилганлиги алоҳида қайд этилган.

Шунингдек, таъкидланишича, визасиз тартиб ўрнатилишига ГФР фуқароларининг evisa дастуридан фойдаланишлари омил сифатида хизмат қилган: 2018 йил 28 декабр ҳолатига кўра, Германиянинг 1089 нафар фуқароси кириш визасини расмийлаштирган, ва ушбу дастурдан фойдаланган мамлакатлар орасида 10-позицияни эгаллаган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги Фармонига биноан тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда ва 2019 йил 15 январ санасидан ГФР фуқаролари учун 30 кун муддатга туристик мақсадларда визасиз тартиб жорий этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, визасиз тартиб жорий этилиши 2021 йил 1 январ санасига режалаштирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0