Яна 45 та давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикасида 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 6 янв  — Sputnik. Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.

Левитирующий дервиш в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Туризм соҳасидаги мукофот: Ўзбекистонда ҳар йили тақдирлаш маросими ўтказилади

Фармон билан Ўзбекистон Республикасида 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Фармонга мувофиқ:

· 2019 йил 1 февралдан электрон кириш визасини олувчи мамлакатлар рўйхати кенгайтирилади;

· 2019 йил 15 мартдан 30 кун давомида амал қилинувчи электрон визалар турлари тизими ҳамда алоҳида хорижий фуқаролар гуруҳларига қўшимча визалар тоифаси жорий қилинади.

Фармонга кўра, 2019 йилнинг 1 февралидан 45 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинади.

Қуйида ушбу давлатлар рўйхати келтирилган:

1. Австралия

2. Австрия

3. Аргентина

4. Босния ва Герцеговина

5. Ватикан

6. Люксембург

7. Венгрия

8. Бруней-Даруссалам

9. Греция

10. Ирландия

11. Исландия

12. Италия

13. Канада

14. Андорра

15. Лихтенштейн

16. Монако

17. Бельгия

18. Дания

19. Испания

20. Нидерландия

21. Норвегия

22. Швеция

23. Латвия

24. Литва

25. Монголия

26. Янги Зеландия

27. Португалия

28. Болгария

29. Кипр Республикаси

30. Мальта

31. Польша

32. Сан-Марино

33. Сербия

34. Словения

35. Хорватия

36. Чили

37. Руминия

38. Словакия

39. Буюк Британия

40. Бразилия

41. Финляндия

42. Черногория

43. Чехия

44. Швейцария

45. Эстония

Янгиликлар лентаси
0