ЮНЕСКО Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг юраги деб атади

© NuzUZСкульптурная композиция "Караван на Великом шелковом пути"
Скульптурная композиция Караван на Великом шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мадридда FITUR-2019 сайёҳлик кўргазмаси доирасида “Ипак йўли – тинчлик ва мустаҳкам сайёҳлик учун” номли анжуман бўлиб ўтди.

ТАШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Шаҳарлари Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган Ўзбекистон Марказий Осиёнинг юраги, деди ЮНЕСКОнинг “Буюк Ипак Йўли” лойиҳаси раҳбари Хосе Марио Чикильо, uzbekistan.travel хабарига асосан.

“Ўзбекистон бизнинг лойиҳада иштирок этаётган давлатлар орасида намунали давлатдир. Ушбу мамлакат ҳукумати томонидан амалга оширилаётган барча чоралар дунё ҳамжамияти олдида мамлакат имиджига ижобий таъсир қилмоқда”, - деди Хосе Марио Чикильо.

Хосе Марио Чикильо, шунингдек, Ўзбекистон нафақат туризм соҳасида, балким демократиялаштириш жараёнида ҳам олдинга қадам ташлаётганини ва яқин келажакда Марказий Осиё геосиёсатида муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

Испаниядаги кўргазмага ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси таркибига Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси, “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” ҳамда Мадриддаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллар кирган.

Янгиликлар лентаси
0