13:37 24 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Жизнь в Республике Узбекистан

Ўзбекистон энг кўп мусулмон сайёҳларни жалб қилаётган мамлакатлар ўнталигига кирди

© Flickr / Arian Zwegers
Туризм
Ҳавола олиш
43210

Ушбу ўнталикка, шунингдек, Саудия Арабистони, Туркия, Малайзия, БАА ва Индонезия каби мусулмон мамлакатлар кирган.

ТОШКЕНТ, 13 апр - Sputnik. 2019 йилги Жаҳон мусулмон сайёҳлари рейтингида, Ўзбекистон ИҲТга аъзо мамлакатлар орасида мусулмон сайёҳларни жалб қилаётган энг жозибадор ўнта мамлакат қаторидан ўрин олди.

Бу ҳақда Сингапурнинг CrescentRating халқаро рейтинг агентлиги ва Mastercard ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Global Muslim Travel Index 2019  ҳисоботида қайд этилди.

Ушбу ўнталикка, шунингдек, Саудия Арабистони, Туркия, Малайзия, БАА ва Индонезия каби мусулмон мамлакатлар кирган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон ИҲТга аъзо давлатлар орасида мусулмон сайёҳлари учун қулайлиги бўйича 18-ўринни олган. Ушбу рўйхатда Малайзия, Индонезия ва Туркия мамлакатлари етакчиликни қўлган киритган. Қозоғистон ва Озарбойжон эса Ўзбекистондан кейин 19- ва 20-ўринларни эгаллаган.

Юқорида қайд этилган рейтингини тузишда мамлакатлар иқлими, хавфсизлиги, иқтисодиёти, транспорт инфраструктураси ва кўрсатиладиган хизматлар каби омиллар ҳисобга олинган.

Асосий мавзулар