11:24 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Знаменитая японская актриса Маеда Ацуко назначена почетным послом туристического бренда Узбекистана в Японии.

Таниқли япон актрисаси Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди

© Пресс-служба Госкомтуризма Республики Узбекистан
Туризм
Ҳавола олиш
191 0 0

Маэда Ацуко — таниқли япон актрисаси ва хонандаси. 2005-2012 йилларда «АКБ48» гуруҳ таркибида фаолият олиб борган.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Таниқли япон актрисаси Маэда Ацуко (前田敦子) Ўзбекистоннинг Япониядаги фахрий туризм элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар қилди.

Актрисага «Ўзбекистон туризм элчиси» сертификатини топшириш маросими 23 апрель куни Токиода бўлиб ўтди.

“Япониялик етакчи ОАВ мазкур воқеани кенг ёритишмоқда. Бу эса ўз навбатида япониялик потенциал сайёҳлар учун Ўзбекистон брендини туристик йўналишлардан бири сифатида танитишга хизмат қилади”, - дейилади хабарда.

Маэда Ацуко — таниқли япон актрисаси ва хонандаси. 2005-2012 йилларда «АКБ48» гуруҳ таркибида фаолият олиб борган, ҳозирги вақтда яккахон тарзда ижод қилади. Маэда илк бора кинода 2007 йил режисёр Ичикави Жуннинг «Ўзликни топиш» филмида суратга тушади. У 2001 йилда суратга олинган «Мислсиз жаннат» сериалидаги Асия Мидзуки роли орқали машҳурликка эришди.

Юрий Стоянов Ўзбекистоннинг Россиядаги туристик бренди элчиси этиб тайинланди

Эслатиб ўтамиз, таниқли ҳинд дизайнери, шахсий бренд асосчиси Риту Бери Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият туризми элчиси этиб тайинланган эди. Шунингдек, Россия халқ артисти, актёр, режиссёр Юрий Стоянов Ўзбекистоннинг Россиядаги туристик бренди элчиси этиб тайинланган.

Асосий мавзулар