13:44 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

"Namangan Flowers-2019": Наманганда мисли кўрилмаган гуллар паради ўтказилади

© Sputnik / Максим Блинов
Туризм
Ҳавола олиш
29410

Намангандаги анжуманга бир қатор хорижий ОАВ вакиллари, жумладан, Россия, Хитой, Туркия, Эрон, Ҳиндистон ва Қирғизистон давлатларининг ахборот агентлик ҳамда телевидениелари ташриф буюриши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Жорий йил 26-майдан 1-июнга қадар Наманганда 59-маротаба "Гуллар байрами" ўтказилади, деб хабар қилди ” Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўтган йил байрамда иштирок этиш учун Жанубий Корея, Россия, Туркия, Голландия, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон сингари кўплаб давлатлардан меҳмонлар келишган бўлса, бу йил ҳам тадбирни ҳамкорликда ташкил этиш ва томоша қилиш учун кўплаб мутахассислар ҳамда сайёҳлар ташриф буюриши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти жамоатчилиги билан сайловолди учрашувида “Гуллар байрами”ни халқаро миқёсга олиб чиқиш юзасидан билдирган таклифини вилоят аҳли тезкор равишда рўёбга чиқаришди, дейилади хабарда.

Жорий йилда Наманган шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб "Гуллар паради" ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этиладиган "Namangan Flowers-2019" тадбирининг дастурига кўра, анжуман гул билан безатилган 100 дан ортиқ автомашиналар карвонининг шаҳар кўчалари бўйлаб сайридан бошланади.

Бобур боғида гулчи-тадбиркорлар, шаҳардаги корхона ва ташкилотлар томонидан ташкил қилинган гуллар кўргазмаси ўтказилади.

Namangan Flowers-2019: небывалый праздник цветов пройдет в Узбекистане

Байрамда 150 нафардан ортиқ гулчи-тадбиркор, 100 дан ортиқ корхона ва ташкилот томонидан гуллар кўргазмаси намойиш этилади. Ўтган йили байрамда гуллардан композициялар яратиш учун Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига 3,5 миллион туп гул кўчати экилган эди. Бу йил уларнинг сони 5 миллиондан ошган.

Намангандаги анжуманга бир қатор хорижий ОАВ вакиллари, жумладан, Россия, Хитой, Туркия, Эрон, Ҳиндистон ва Қирғизистон давлатларининг ахборот агентлик ҳамда телевидениелари ташриф буюриши кўзда тутилган.

 

Асосий мавзулар