07:55 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74

Миср авиакомпанияси “Тошкент – Шарм-ал-Шайх” парвозларини бошлайди

© Almasria airlines
Туризм
Ҳавола олиш
130 0 0

12 июндан бошлаб Тошкент ва Шарм-ал-Шайх орасида парвозлар йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik. Миср авиакомпанияси Тошкентдан Шарм-ал-Шайхга парвозларни амалга оширади, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Парвозлар Мисрнинг AlMasriya Universal Airlines компанияси томонидан амалга оширилади. Янги йўналиш бўйича рейслар ҳафтанинг чоршанба кунлари амалга оширилади. Дастлабки парвоз 12 июгнга белгиланган. Йўловчилар Airbus-320 самолётларида парвоз қилишади.

Маълумот учун, Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳри бу дунёдаги энг машҳур дам олиш масканларидан бири ҳисобланади. У ерда қишин-ёзиқ иссиқ бўладиган қулай пляжларда чўмилиш ҳамда жуда чиройли денгиз ости манзараси ва денгиз балиқларини кузатиш имконияти бор.

2015 йилга қадар Россиялик сайёҳлар орасида Шарм-ал-Шайх жуда оммавий йўналиш эди. У ерга биргина Москванинг ўзидан кунига 20дан ортиқ парвозлар амалга оширилар эди. 2015 йилнинг 31 октябрида Синай ярим ороли устида содир бўлган фожеадан сўнг ушбу йўналишда чартер парвозлар амалга ошириш таъқиқланган эди. 

Асосий мавзулар