ИИВ Ўзбекистон ёшларини волонтёрлар сафига даъват қилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваДевушка-полицейский
Девушка-полицейский - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ вакили Абдурашид Алишеровнинг айтишича, волонтёрлар сафига олийгоҳларда таҳсил оладиган хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган, муомала маданияти юқори бўлган ёшлар қўшилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасига мамлакатдаги ёш йигит-қизларни жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Хавфсиз туризмни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Абдурашид Алишеров маълум килди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Знаменитая японская актриса Маеда Ацуко назначена почетным послом туристического бренда Узбекистана в Японии.  - Sputnik Ўзбекистон
Таниқли япон актрисаси Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди

 

"Ўтган йили юртимизга тўрт миллион олти юз мингдан кўпроқ туристлар ташриф буюришган бўлса, бу йилнинг олти ойи давомида ўтган йилги кўрсаткичнинг 30 фоизидан кўпроқ туристлар келган. Сайёҳлар сони ошиб бораяпти. Демак, ходимлар сонини нисбатан оширишимиз керак. Шу боис бизга олийгоҳларда таҳсил оладиган ёш йигит-қизларни хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасига жалб қилиш ҳуқуқи берилди", - деди Алишеров.

ИИВ вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги олийгоҳларнинг 2-, 3-, 4-курсда таҳсил олаётган йигит-қизлар таътил даври (ёз)да туристик мавсум қизғин паллага кирган бир даврда жамоатчилик асосида туризм-полициячилари сафига қабул қилинади.

Ёшлардан фақат чет тилларни билиш ва муомала маданияти юқори бўлишлик талаб этилади.

Янгиликлар лентаси
0